Инсонлар "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расулидир" деб гувоҳлик бериб, намозни адо этмагунларича ва закотни бермагунларича

Инсонлар "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расулидир" деб гувоҳлик бериб, намозни адо этмагунларича ва закотни бермагунларича

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Инсонлар "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расулидир" деб гувоҳлик бериб, намозни адо этмагунларича ва закотни бермагунларича, улар билан жанг қилишга буюрилдим. Агар одамлар юқоридагиларга амал қилсалар, мендан қонлари ва молларини омон сақлаган бўладилар. Фақат Ислом ҳаққи бундан мустасно. Уларнинг ҳисоб-китоби эса Аллоҳ таолога ҳаволадир», – дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердиларки, то мушриклар ҳақиқий маъбуд бўлмиш фақатгина ягона ва шериги йўқ Аллоҳ эканлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг расул эканликларига шаҳодат бергунларигача, шу шаҳодатнинг талабига амал қилиб, куну тун беш вақт намозни адо этгунлари ва фарз қилинган закотни бергунларигача Аллоҳ таоло У зотга улар билан урушишни буюрди. Агар бу ишларни қилсалар, Ислом уларнинг қонлари ва молларини ҳимоя қилади. Ислом аҳкомлари тақозо қиладиган катта жарима ёки ўлимга лойиқ жиноят қилмагунларича ўлдирилишлари мумкин эмас. Сўнгра Қиёмат куни Аллоҳ таоло Ўзи ҳисоб-китоб қилади. Чунки фақат Унинг Ўзигина уларнинг сирларига воқифдир.

فوائد الحديث

Аҳкомлар фақат зоҳирига қараб юритилади. Сирларни эса Аллоҳ ўз зиммасига олган.

Тавҳидга даъват қилишнинг аҳамияти ва даъватда аввал бошланадиган нарса ҳам шу эканлиги.

Бу ҳадис мушрикларни мажбурлаб динга олиб киришга далолат қилмайди, аксинча, улар хоҳласалар динга кирадилар ёки жизя тўлайдилар. Иккаласидан ҳам бош тортсалар ва Исломга даъват қилишни ман қилсалар, Ислом аҳкомлари асосида уруш қилинади.

التصنيفات

Ислом