Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзиб қўйди

Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзиб қўйди

Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳунинг ҳадиси: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан икки нарсани ёдлаб олдим: «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзиб қўйди. Агар бирон нарсани ўлдирсанглар, яхши усулда (қийнамасдан, азобламасдан) ўлдиринглар. (Бирон чорва ҳайвонини) сўйсанглар, сўйишни яхши усулда бажаринглар – сизлардан (ўша ҳайвонни сўяётган) бирингиз пичоғини (ўткир қилиб) чархласин ва сўйилаётган ҳайвонга (жон беришни) осон қилсин», – дедилар.

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ ҳар бир ишда бизга эҳсон қилишни вожиб қилганини хабар бердилар. Эҳсон: Ҳар доим Аллоҳнинг бандани кузатиб туришини эътиқод қилишдир. Бирортага яхшилик қилганда, азият беришдан ўзини тийганда, ўлдирганда ва жонлиқ сўйганда ҳам эҳсон қилишлик лозим. (Яъни Аллоҳ кўриб турганини ҳис қилиб қийнамай сўйиш керак) Масалан, қасос олаётиб ўлдириш вақтидаги эҳсон: Ўлдирилиши керак бўлган инсонни энг осон ва тез ўладиган йўл билан ўлдирмоқ. Сўяётгандаги эҳсон: Пичоқнинг ўткир қилиниши, уни ҳайвонни олдида унга кўрсатиб ўткирламаслик ҳамда бошқа ҳайвонни олдида сўймасликдир.

فوائد الحديث

Аллоҳнинг махлуқотларга бўлган лутфи ва меҳрибонлиги.

Ўлдираётиб ёки сўяётиб ҳам эҳсон қилиш, яъни шариат кўрсатган услубда бўлмоғи.

Шариатимиз ҳаттоки ҳайвонга ҳам меҳр кўрсатиш ва юмшоқ муомалада бўлишга буюриши шариатнинг комил ва у барча яхшиликларни ўз ичига олганлигига далолат қилади.

Инсонни ўлдиргандан кейин мусла қилишдан (мурдасини майдалаш) қайтариш.

Ҳайвонга азоб берадиган барча нарса ҳаромдир.

التصنيفات

Сўйиш, Мақталаган ахлоқлар