Инсонлардаги барча аъзолар учун қуёш чиқадиган ҳар бир кунда садақа бор

Инсонлардаги барча аъзолар учун қуёш чиқадиган ҳар бир кунда садақа бор

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Инсонлардаги барча аъзолар учун қуёш чиқадиган ҳар бир кунда садақа бор: Икки киши ўртасида адолат қилишинг – садақа. Бировнинг уловга минишига ёрдам бериб, уни чиқариб қўйишинг ёки нарсасини олиб беришинг – садақа. Яхши сўз – садақа. Йўлдан азиятли нарсани олиб ташлашинг ҳам – садақадир», – дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир балоғатга етган, ақли тўла мусулмоннинг ҳар куни ўз танасидаги ҳар бир бўғим сонига яраша садақа беришини баён қилдилар. Бу садақа Аллоҳ таолога соғлик ва саломатлик неъматлари учун шукр ифода қилиш мақсадида ихтиёрий қилинади. Чунки Аллоҳ таоло инсоннинг суякларини бўғимли қилиб, улар орқали ушлаш ва очиш-ёпиш ҳаракатларини қилиш имкониятини берди. Ушбу садақа мол-мулк бериш билангина эмас, балки, барча яхшилик ишлари орқали ҳам адо этилади. Масалан: — Икки кишини яраштириб, улар орасида адолат қилиб беришингиз садақа. — Ожиз одамга ёрдам бериб, уни ҳайвонига миндириш ёки юкини кўтариб бериши ҳам садақа. — Яхши сўз айтиш — зикр, дуо, салом ва шу кабилар ҳам садақа. — Намозга ташлаб борган ҳар бир қадамингиз садақа. — Йўлда одамларга озор бериши мумкин бўлган нарсани олиб ташлашингиз ҳам садақа.

فوائد الحديث

Инсон суякларининг тузилиши ва уларнинг соғлом бўлиши Аллоҳ таолонинг энг улуғ неъматларидан биридир. Ушбу неъматларга шукрни тўла адо этишлик учун ҳар бир суяк учун алоҳида садақа бериш зарур.

— Ҳар куни Аллоҳнинг неъматлари барқарор бўлиб тургани учун доимо шукрни янгилашга тарғиб.

— Ҳар куни нафл ибодатлар ва садақаларни доимий қилиб боришга тарғиб.

— Одамларнинг орасини ислоҳ қилишнинг фазилати.

— Бир мусулмонни бошқа мусулмонга ёрдам беришга ундаш. Чунки унинг ёрдам бериши ҳам садақадир.

— Жамоат намозларида ҳозир бўлиш, унга юриб бориш ва шу билан масжидни обод қилишга ундаш.

— Мусулмонларнинг йўлларини ҳурмат қилиш, уларга озор бериши ёки зиён етказиши мумкин бўлган ишлардан сақланишнинг вожиблиги.

التصنيفات

Исломнинг фазли ва яхши томонлари