Ҳар бирингиз бошқарувчисиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз

Ҳар бирингиз бошқарувчисиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бирингиз бошқарувчисиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан бошқарувчи ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан бошқарувчи ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида бошқарувчи ва қўл остидагилар учун масъулдир. Қул хожасининг молига бошқарувчи ва унинг учун масъулдир. Ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз», дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир мусулмоннинг одамлар орасида бўйнига олган, бажарадиган масъулиятлари бор эканини хабар бердилар. Имом (мусулмонларнинг бошқарувчиси) ва амир Аллоҳ бошлиқ қилиб қўйганлар устидан бошқарувчидирлар. Аллоҳнинг аҳкомларини сақлаши, зулм қилганлардан ҳимоя қилиши, душманлари билан урушиши ва ҳақларини зое қилмаслиги даркор. Киши аҳли оиласининг нафақаси, яхши яшашлари, таълими ва одоби бўйича жавобгар. Аёл эрининг уйида уй ишлари, бола тарбияси бўйича бошқарувчи ва шунга масъул. Хизматчи, қул ва ишчи саййидининг моли ҳақида сўралади. Молини яхши сақлаганлиги ва хизмати ҳақида сўралади. Ҳар бир инсон қўл остидагиларга мутасадди ва масъулдир.

فوائد الحديث

Мусулмонларнинг жамиятида барчада масъулият бор. Барча кучи, қудрати етадиган нарсалардан масъул.

Аёлнинг масъулиятлари жуда катта.

Эрининг уй-жойи ва ўз болалари олдидаги масъулиятларинг кўплиги бунга яққол далил.

التصنيفات

Халифанинг вожиботлари, Эри-хотин алоқалари, Фарзанд тарбияси