Токи сизлардан бирингиз мени отаси, фарзанди ва бошқалардан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди», дедилар

Токи сизлардан бирингиз мени отаси, фарзанди ва бошқалардан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди», дедилар

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Токи сизлардан бирингиз мени отаси, фарзанди ва бошқалардан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди», дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмон банда У зотни онаси, отаси, боласи, қизи ва бошқа барча инсонлардан кўпроқ яхши кўрмагунча тўлиқ иймонли бўлмаслигини хабар бердилар. Бу муҳаббат У зотга итоат қилишни, ёрдам беришни ва осийлик қилмасликни ўз ичига олади.

فوائد الحديث

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш ва У зотга бўлган муҳаббатни барча махлуқларнинг муҳаббатидан устун қўйиш вожиблиги.

Расулуллоҳнинг суннатларига ёрдам бериш ва молу жонни шунинг йўлида сарфлаш, муҳаббат комиллигининг аломатларидандир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат – буюрган нарсаларига итоат, хабарларини тасдиқлаш, қайтарган нарсаларидан четланиш ва у кишига эргашиб бидъатларни тарк этишдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақлари барча инсонлар ҳаққидан улуғроқдир. Чунки У зот залолатдан ҳидоятга чиқишимизга ва дўзахдан қутилиб жаннатга киришимизга сабабчи бўлган кишидирлар.

التصنيفات

Қалб амаллари