Кимки мунажжимликдан бир озгина ўрганса, демак у сеҳрдан бир оз ўрганибди. Зиёда бўлгани зиёда бўлаверади», дедилар».(Яъни мунажжимлиги кўпайгани сайин…

Кимки мунажжимликдан бир озгина ўрганса, демак у сеҳрдан бир оз ўрганибди. Зиёда бўлгани зиёда бўлаверади», дедилар».(Яъни мунажжимлиги кўпайгани сайин сеҳргарлиги ҳам кўпаяди)

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимки мунажжимликдан бир озгина ўрганса, демак у сеҳрдан бир оз ўрганибди. Зиёда бўлгани зиёда бўлаверади», дедилар».(Яъни мунажжимлиги кўпайгани сайин сеҳргарлиги ҳам кўпаяди)

[Тўғри матн] [Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким юлдуз ва буружлар илмини ўрганса, унинг ҳаракатларини, кириши ва чиқишини ердаги фалончининг келажакда ўлими, ҳаёти, касал бўлиши ва шу каби нарсаларга далил қилишни ўрганса, дархақиқат сеҳрнинг бир қисмини ўрганибди. Инсон бу илмдан қанча кўп ўрганса, дархақиқат, сеҳрдан ўшанча кўпайтирибди.

فوائد الحديث

Юлдузларга суяниб келажакдаги нарсаларни хабар бериш, яъни мунажжимликнинг ҳаромлиги. Чунки у ғайб илмини даъво қилишдир.

Ҳаром мунажжимлик тавҳидга зид бўлган сеҳрнинг туридандир. Қиблани, бирор томонни ёки мавсумлар ва янги ой киришини билиш учун қараш бундан мустаснодир.

Мунажжимликни қанча кўп ўрганса, сеҳр бутоқларидан шунча кўп ўрганади.

Аллоҳ таоло ўз китобида зикр қилгандай юлдузларнинг уч фойдаси бордир:

Осмон учун зийнат, йўл топиш учун аломат ва шайтонларга отиладиган ўқ.

التصنيفات

Исломни бузувчи амаллар