Айтинг-чи, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон ойи рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром десам

Айтинг-чи, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон ойи рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром десам

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва салламдан сўради: "«Айтинг-чи, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон ойи рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром десам ва бунга ҳеч нарсани қўшмасам (шу юқорида айтилганлардан бошқа амал қилмасам), жаннатга кираманми?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», – дедилар». Ҳалиги одам: «Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, бунга заррача нарсани қўшмайман!»,– деди.

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз қилинган беш вақт намозни ўқиб, унга биронта нафл намозни қўшимча қилмаса ҳам, рамазон ойи рўзасини тутиб, бошқа нафл рўзаларни тутмаса ҳам, (Аллоҳ ҳалол қилган) барча нарсани ҳалол, ҳаром қилган нарсани эса, ҳаром дея эътиқод қилган кишининг жаннатга киришини баён қилмоқдалар.

فوائد الحديث

Мусулмоннинг фарз ибодатларни қилишга интилиши ва ҳаром нарсаларни тарк қилишдан бўлган мақсади жаннат бўлиши лозим.

Ҳалол ишларни қилишнинг аҳамияти ва уни ҳалол дея эътиқод қилиш. Ҳаром ишларни қилмаслик ва ҳаром деб эътиқод қилиш.

Фарз амалларни бажариш ва ҳаром нарсалардан воз кечиш, жаннатга кириш омилларидандир.

التصنيفات

Тсмлар ва ҳукмлар, Иймон шуъбалари, Намоз фазли