Бировимиз кўнглида айтишга тили бормайдиган нарсаларни ҳис қилади", - деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шуни ҳис қилаяпсизми?"- дедилар. Улар: "Ҳа", -…

Бировимиз кўнглида айтишга тили бормайдиган нарсаларни ҳис қилади", - деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шуни ҳис қилаяпсизми?"- дедилар. Улар: "Ҳа", - дейишгач: "Бу - соф иймондир", - дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир гуруҳ саҳобалари келиб: "Бировимиз кўнглида айтишга тили бормайдиган нарсаларни ҳис қилади", - деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шуни ҳис қилаяпсизми?"- дедилар. Улар: "Ҳа", - дейишгач: "Бу - соф иймондир", - дедилар.

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Саҳобаларнинг бир гуруҳи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, кўнгилларида ҳис қилишаётган қабиҳлиги ва жирканчлиги туфайли тилга олишга журъат эта олишмаган иш ҳақида сўрадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шайтон қалбингларга ирғитаётган шундай ёмон нарсаларни инкор қилишингиз, бу нарсаларни ҳатто айтишга журъат қила олмаслигиингиз ва бу нарсаларни жуда хатарли деб билишингиз мана шу соф иймон ва ҳақиқий ишончдир. Бу нарсаларни ҳис қилишингиз шайтон ҳали қалбингизни эгалламаганига далолат қилади. Энди кимки қалбида шундай ёмон нарсаларни топса-ю ва ичидан уни бирор нарса даф қилмаса, шайтон уни эгаллаб олганига дадолат қилади",- деган маънода айтдилар.

فوائد الحديث

Иймонли инсонлар олдида Шайтоннинг ожиз қолиши. Чунки уларга васваса қилишга унинг кучи етмайди.

Инсоннинг ҳаёлига келаётган васвасаларга ишонмаслик ва уларга қулоқ тутмаслик. Чунки васвасалар Шайтондандир.

Шайтоннинг васвасаси мўъминга зарар бермайди. Лекин шунга қармасдан, мўмин киши Аллоҳдан бу васвасалардан паноҳ сурашлиги ва васвасаларга берилишдан воз кечиши керак!

Мўъмин диний ишларидаги муаммоларни эътиборсиз қолдирмаслиги, балки улар ҳақида олимлардан сўраши керак бўлади.

التصنيفات

Аллоҳ таолога иймон, Иймоннинг зиёда ва нуқсони