إعدادات العرض
Аллоҳ тўғри йўлни мисол қилиб келтирди
Аллоҳ тўғри йўлни мисол қилиб келтирди
Наввос ибн Самъон разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинган: «Аллоҳ тўғри йўлни мисол қилиб келтирди. Йўлнинг икки чеккасида икки девор бор. Икки девордан очилган эшиклар бор. Эшикларга парда осиб қўйилган. Йўлнинг дарвозаси олдида: «Ҳой одамлар, барчангиз бу йўлга кирингиз, уёқ-буёққа оғмангиз»!, - дейдиган чорловчи бор. Йўлнинг устида яна бошқа бир чорловчи бўлиб, ўша эшиклардан бирини очмоқчи бўлган одамга: «Яшшамагур, очма! Агар уни очсанг унга кириб кетасан!», дейди. Тўғри йўл - Ислом, икки девор - Аллоҳнинг чегаралари, очилган эшиклар - Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардир. Йўлнинг бошидаги чорловчи Аллоҳнинг китоби Қуръон Карим, йўлнинг устидаги чорловчи - Аллоҳ таоло ҳар бир мўъминнинг қалбига қўйган ваъз қилувчидир», - дедилар».
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Kurdî Wolof Moore Soomaali Français Azərbaycan Oromoo Tagalog Українська தமிழ் bm Deutsch ქართული Português mk Magyar ln Русскийالشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло Ислом динини теккис қийшайиб кетмаган тўғри йўлга ўхшатди. Унинг икки ёқасидан ўраб турадиган икки девори бор. Улар, Аллоҳ таолонинг чегаралардир. Ушбу деворларниг айрим ерларида ланг очиқ эшиклар бўлиб, улар Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардир. Бу дарвозаларнинг пардалари бўлиб, унинг ичидаги нарсаларни йўловчининг кўзидан тўсиб туради. Йўлнинг бошида бир чорловчи бўлиб, у, одамларга йўл кўрсатиб: «Ён тарафларга бурилмай равон йўлда давом этинглар»!, - деб туради. Бу чорловчи - Аллоҳнинг китобидир. Йўлнинг устида бундан бошқа чорловчи ҳам бор. У, йўловчи пардани озгина очмоқчи бўлса, дашном бериб: «Яшшамагур, очма! Очсанг киришга мажбур бўласан! Унга киришдан ўзингни тўхтата олмайсан!», - дейди. Бу чорловчи - ҳар бир мўъмин қалбидаги Аллоҳнинг воизидир», - деб баён қилдилар.فوائد الحديث
Ислом - ҳақ дин бўлиб, бизни жаннатга элтади.
Аллоҳнинг чегаралари, ҳалол ва ҳаромларини лозим тутишнинг фарзлиги. Буларга лоқайд бўлиш, ҳалокатни келтириб чиқаради.
Қуръони Каримнинг фазилати ва унга амал қилишга рағбатлантириш. Ҳолбуки, ҳидоят, нур ва нажот фақатгина Қуръони Каримдадир.
Аллоҳ таолонинг раҳмати ва бандалар ҳалокатга тушиб қолишдан огоҳлантирувчи ваъз қиладиганларни яратиб қўйишлиги.
Аллоҳ таоло, ўз лутфи ила бандаларини гуноҳлар тузоғига тушишдан қайтарадиган тўсиқлар қўйиб қўйди.
Одамларнинг тасаввур қилишларини ва тушунишларини осонлаштириш учун мисоллар келтириш, таълим воситаларидан биридир.