إعدادات العرض
Киши инфоқ қиладиган энг афзал дийнор – унинг ўз оиласига инфоқ қилган дийнори, Аллоҳ йўлида улови учун инфоқ қилган дийнори ва Аллоҳ йўлидаги ҳамроҳларига инфоқ…
Киши инфоқ қиладиган энг афзал дийнор – унинг ўз оиласига инфоқ қилган дийнори, Аллоҳ йўлида улови учун инфоқ қилган дийнори ва Аллоҳ йўлидаги ҳамроҳларига инфоқ қилган дийноридир», дедилар
Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Киши инфоқ қиладиган энг афзал дийнор – унинг ўз оиласига инфоқ қилган дийнори, Аллоҳ йўлида улови учун инфоқ қилган дийнори ва Аллоҳ йўлидаги ҳамроҳларига инфоқ қилган дийноридир», дедилар». (Ровий) Абу Қилоба: «У зот оиладан бошладилар», деди-да, сўнг: «Ёш болаларига инфоқ қилиб, уларни иффатли қилган, у туфайли Аллоҳ уларни манфаатлантирган ва беҳожат қилган кишидан ажри каттароқ одам борми?» деди».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Kurdî Kiswahili Português සිංහල دری অসমীয়া Tiếng Việt Svenska Yorùbá Кыргызча Hausa ગુજરાતી नेपाली മലയാളം Română Nederlands Soomaali پښتو తెలుగు Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore ქართული Čeština Magyar Українська Lietuvių Македонски Azərbaycan Wolof Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ አማርኛ ភាសាខ្មែរ Shqip தமிழ் မြန်မာالشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам инфоқ-эҳсон қилишнинг турли кўринишларини баён қилдилар ҳамда хайр-эҳсон йўллари кўпайиб, бир-бири билан тўқнаш келиб қолганда, уларни вожиблик даражасига кўра энг муҳимидан бошлаб тартибладилар. У зот хабар бердиларки, савоби энг улуғ бўлган маблағ — мусулмон кишининг ўз қарамоғидаги инсонларга, яъни аёли ва фарзандларига сарфлаган нафақасидир. Ундан кейинги ўринда — Аллоҳ йўлидаги жанг (жиҳод) учун тайёрланган уловга қилинган сарф-харажат туради. Сўнгра Аллоҳ йўлида мужоҳид бўлиб турган дўстлари ва ҳамроҳларига қилинган инфоқ-эҳсон келади.فوائد الحديث
Нафақа қилишдаги фазилат даражалари юқорида зикр этилган тартибда амалга оширилади. Шу боис, хайр-эҳсон йўллари бир вақтга тўғри келиб қолганда ушбу кетма-кетликка риоя қилинади.
Оила аҳли учун қилинган нафақа бошқа сарф-харажатлардан кўра фазилатлироқ ва устуворроқ эканининг баёни.
Аллоҳ йўлидаги жиҳод учун нафақа қилиш энг улуғ эҳсонлардан биридир. Бунга жиҳод учун зарур асбоб-анжомларни тахт қилиш ва қўшинни ҳозирлаш кабилар киради.
Шунингдек, (баъзи уламолар томонидан): «Аллоҳ йўлида» деган иборадан мурод — ҳаж каби барча тоат-ибодатлардир, деб ҳам айтилган.
