Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлар хақида: «Уларни фақат мўмин яхши кўради ва фақат мунофиқ ёмон кўради. Уларни ким яхши кўрса, Аллоҳ уни яхши кўради ва ким…

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлар хақида: «Уларни фақат мўмин яхши кўради ва фақат мунофиқ ёмон кўради. Уларни ким яхши кўрса, Аллоҳ уни яхши кўради ва ким уларни ёмон кўрса Аллоҳ уни ёмон кўради», – дедилар

Бароъ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлар хақида: «Уларни фақат мўмин яхши кўради ва фақат мунофиқ ёмон кўради. Уларни ким яхши кўрса, Аллоҳ уни яхши кўради ва ким уларни ёмон кўрса Аллоҳ уни ёмон кўради», – дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина аҳлидан бўлган ансорларни яхши кўриш комил иймонга далолат қилишини хабар бердилар. Ислом ва пайғамбаримизга ёрдам, мусулмонларга бошпана, Аллоҳ йўлида жонлари ва молларини қурбон қилганлари учун уларга бу улуғ мақом берилди. Уларни ёмон кўриш нифоқнинг аломатидир. Сўнгра ансорларни яхши кўрган инсонни Аллоҳ яхши кўришини ва уларни ёмон кўрган инсонни Аллоҳ ёмон кўришини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Бу ҳадисда ансорлар учун улуғ фазилат бор. Уларни яхши кўриш иймоннинг аломати ва нифоқдан покланишдир.

Аллоҳнинг авлиёларини яхши кўриш ва уларга ёрдам бериш Аллоҳнинг муҳаббатига сабаб бўлади.

Исломга биринчи кирганларнинг фазилати.

التصنيفات

Иймон шуъбалари, Саҳобалар фазилатлари