Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунублик ҳолтимизда бир идишдан ғусл қилар эдик. Агар ҳайз кўрган бўлсам мени изор кийиб олишга буюрар эдилар ва…

Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунублик ҳолтимизда бир идишдан ғусл қилар эдик. Агар ҳайз кўрган бўлсам мени изор кийиб олишга буюрар эдилар ва мендан фойдаланар эдилар

Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунублик ҳолтимизда бир идишдан ғусл қилар эдик. Агар ҳайз кўрган бўлсам мени изор кийиб олишга буюрар эдилар ва мендан фойдаланар эдилар. У зот эътикофда бўлсалар масжиддан бошларини мен томонга чиқарардилар, мен эса ҳайзли ҳолатда бўлсам ҳам, бошларини ювиб қўяр эдим», – дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлган ҳолатлари ҳақида хабар бердилар. Улардан: Пайғамбаримиз билан бирга битта идишдан сув олиб ғусл қилишлари. У зот Оиша онамиз ҳайз кўрган вақтларида улар билан яқинлик қилмоқчи бўлсалар киндикдан тиззагача бўлган ўринларини ёпишга буюрар ва ундан фойдаланар эдилар. Яна У зот масжидда эътикофда ўтирганларида бошларини Оиша онамизга чиқарар эдилар ва бошларини уйларида ҳайз ҳолларида ювиб қўяр эдилар.

فوائد الحديث

Эр ва аёл битта идишдан ғусл олиши жоиз.

Ҳайз кўрган аёлнинг фаржидан бошқа жойини фойдаланиш жоиз ва унинг бадани пок.

Ой кўрган аёл яқинлик қилиш вақтида изор кийиши мустаҳаб.

Ҳаром ишни қилиб қўйишдан сақлайдиган сабабларни ушлаш керак.

Ой кўрган аёл масжидда туриши мумкин эмас.

Ой кўрган аёл қуруқ ёки ҳўл нарсаларни ушлаши жоиз. Сочни ювиш ва тараш шулар жумласидандир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилаларига яхши муомиласи.

التصنيفات

Никоҳ ва оилага муносабатдаги суннатлари