إعدادات العرض
Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса),…
Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)».
[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Français ئۇيغۇرچە Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands සිංහල தமிழ் ไทย دری Български Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda тоҷикӣ Akan नेपाली Moore Azərbaycan Wolof Oromoo Soomaali Українська km bm rn ka mkالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги баъзи ҳақларини баён қилмоқдалар. Бу ҳақлардан биринчиси: Салом берганда алик олиш. Иккинчиси: Бетоб бўлганни кўргани бориб, холидан хабар олиш. Учинчиси: Вафот этганнинг уйидан жанозаси ўқиладиган жойигача, сўнгра қабристонгача бориб, дафн қилингунча жанозасида қатнашиш. Тўртинчиси: Агар тўйга ёки бошқа бир муносабатга чақирса, ўша жойга бориш. Бешинчиси: Акса урганга ташмит айтиш, яъни акса урган киши ҳамд айтса, унга «ярҳамукаллоҳ» дейиш. Акса урган киши ташмит айтганга «яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу баалакум», дейиши.فوائد الحديث
Мусулмонлар орасидаги ҳақларни кучайтиришдаги ва ўрталаридаги биродарлик ва ўзаро муҳаббатни мустаҳкамлашдаги Ислом динининг улуғворлиги.