Умматимнинг гуноҳларини ошкор қилувчиларидан бошқа ҳаммаси авф этилади

Умматимнинг гуноҳларини ошкор қилувчиларидан бошқа ҳаммаси авф этилади

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Умматимнинг гуноҳларини ошкор қилувчиларидан бошқа ҳаммаси авф этилади. Гуноҳни ошкор этишлик шуки, киши кечаси бир амални қилади, тонг отгач, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини яширган бўлса-да: "Эй фалончи, бу кеча бундай-бундай ишларни қилдим", дейди. Ҳолбуки, Раббиси уни пардаси билан ўраган эди, у бўлса, тонг отгач, ўзидан Аллоҳнинг пардасини олиб ташлади».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам гуноҳкор мусулмонни Аллоҳ кечириши умид қилинишини, лекин, гуноҳ қилгач фахрланиб, бошқаларга ошкор қилган киши бундан мустасно эканини баён қилдилар. Чунки у туни бир маъсият ишни бажаради, сўнгра Аллоҳ гуноҳини яширган ҳолда тонг оттиради. Тонгда эса, кеча фалон гуноҳни бажарганини айтиб беради. Аллоҳ гуноҳини яширган ҳолда тунни ўтказган эди, эртаси эса Аллоҳнинг пардасини ертиб ташлади.

فوائد الحديث

Аллоҳ гуноҳни яширгач уни ошкор қилишнинг оқибати.

Гуноҳни ошкора қилиш, мўминлар орасида фаҳш ишни ёйиш демакдир.

Аллоҳ кимни бу дунёда гуноҳини яширган бўлса охиратда ҳам яширади. Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган раҳматидандир.

Ким гуноҳ билан балоланган бўлса, уни яшириши ва Аллоҳга тавба қилиши лозим.

Гуноҳни ошкора қилиш катта гуноҳ бўлиб, мағфиратдан мосуво бўлишга сабаб бўлади.

التصنيفات

Маъсият оқибати