Эй бола, албатта мен сенга бир нечта сўзларни ўргатаман: Аллоҳни сақлагин, сени ҳам сақлайди. Аллоҳ таолони сақласанг, Уни ўзинг билан бирга топасан. Агар сўрасанг…

Эй бола, албатта мен сенга бир нечта сўзларни ўргатаман: Аллоҳни сақлагин, сени ҳам сақлайди. Аллоҳ таолони сақласанг, Уни ўзинг билан бирга топасан. Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида эдим. У зот дедилар: “Эй бола, албатта мен сенга бир нечта сўзларни ўргатаман: Аллоҳни сақлагин, сени ҳам сақлайди. Аллоҳ таолони сақласанг, Уни ўзинг билан бирга топасан. Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра. Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра. Билгинки, уммат сенга бирор нарса билан наф беришга тўпланса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина наф етказишади. Агар сенга бирор нарса билан зарар етказишга тўпланишса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина зарар етказишади. Қаламлар кўтарилди. Саҳифалар қуриди».

[Тўғри матн] [Тирмизий ривояти]

الشرح

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ёшлик чоғларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга уловда кетаётганларида Пайғамбаримиз у кишига: «Аллоҳ сенга манфаат берадиган ишларни ўргатаман», – дедилар. Сўзларида давом этиб: «Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтиб унинг ҳақларини сақла!Аллоҳ сени ҳар доим тоат-ибодатда кўрсин, ҳеч қачон гуноҳу махсиятда кўрмасин. Агар шундай қилсанг, Аллох сени дунё ва охират ёмонликларидан сақлайди ва қандай ғаминг бўлса, сенга ёрдам беради. Агар сен бирон нарса сўрамоқчи бўлсанг фақатгина Аллоҳдан сўра, чунки фақат У сўраганларга жавоб беради. Агар ёрдам керак бўлса, Аллоҳдангина ёрдам сўра. Анниқ ишонгинки, агар бутун дунё сенга манфаат бериш учун йиғилса, Аллоҳ тақдирингга ёзганидан ошиқча манфаат бера олмайдилар. Агар бутун ер юзи сенга зарар бериш учун йиғилса, Аллоҳ тақдирингга ёзганидан ошиқча зарар бера олмаслар. Бу нарсаларни Аллоҳ ўз илми ва ҳикмати билан тақдирга ёзгандир. Аллоҳ ёзган нарсалар ҳеч қачон ўзгармайди», – дедилар.

فوائد الحديث

Кичкина болаларга тавхид, одоб ва бошқа дин масалаларини ўргатишнинг аҳамияти.

Мукофот ёки жазо амалга яраша бўлур.

Фақат Аллоҳга суяниш ва таваккул қилишга буйруқ. У қандай ҳам яхши вакил.

Қазо ва қадарга иймон келтириш ва унга рози бўлиш ҳамда, Аллоҳ барча нарсани тақдирини белгилаб қўйганлиги.

Ким Аллоҳни амрини зое қилса, Аллоҳ ҳам уни зое қилади, сақламайди.

التصنيفات

Қазо ва қадарнинг мартабалари