Курашда ғолиб бўлган киши кучли эмас, балки ғазабланганда ўзини бошқара олган киши кучлидир», – дедилар

Курашда ғолиб бўлган киши кучли эмас, балки ғазабланганда ўзини бошқара олган киши кучлидир», – дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Курашда ғолиб бўлган киши кучли эмас, балки ғазабланганда ўзини бошқара олган киши кучлидир», – дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳақиқий қувват – жасаднинг қуввати ёки бошқаларни курашда енгадиган эмас, балки нафсини қаттиқ ғазаб вақтида енгадиган инсон ҳақиқий кучли эканини хабар бермоқдалар. Чунки бу ўз нафсини бошқара олиши ва шайтонни енга олишига далолат қилади.

فوائد الحديث

Юмшоқлик ва ғазаб вақтида нафсни бошқара олишнинг фазилати. Бу ислом дини ундаган фазилатли амаллардан.

Ғазаб чиққан вақтда нафс билан олишиш душман билан олишишдан шиддатлироқдир.

Қувватнинг жоҳилий тушунчасини чиройлик хулққа алмаштиришлик. Чунки энг кучли инсон нафсини жиловлаган инсондир.

Халққа ва якка инсонларга зарар бермаслик учун ғазабдан узоқлашиш.

التصنيفات

Мақталаган ахлоқлар