Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди

Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди

Муовия разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Албатта, мен тақсимловчиман, холос, Аллоҳ беради. Албатта, бу уммат Аллоҳнинг иши (қиёмат) келгунча Аллоҳнинг амрида қоим бўлади. Уларга хилоф қилганлар зарар етказа олмайди».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, динда унга фаҳм беришини, ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ берган ризқ, илм ва бошқа нарсаларни тақсимловчи холос, ҳақиқий берувчи Аллоҳ, бошқа нарсалар эса, Аллоҳнинг изнисиз фойда бермайдиган оддий сабаб эканини хабар бердилар. Шунингдек бу уммат қиёмат келгунга қадар Аллоҳнинг амрида қоим бўлиши ва уларга хилоф қилганлар зарар етказа олмаслигини баён қилдилар.

فوائد الحديث

Шарият илмини ўрганиш ва унга ундашнинг фазли ва улуғлиги.

Бу умматда ҳар доим ҳақ устида турувчилар бўлади. Агар бир тоифа тарк этса, унинг ўрнига бошқаси келади.

Динни тушунмоқ Аллоҳнинг бандасига яхшилик хоҳлашидандир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч нарсага эга эмаслар, балки Аллоҳнинг буйруғи ва хоҳиши билан берадилар.

التصنيفات

Илм фазли