Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, демоқлигим мен учун қуёш нури етиб борган ҳамма нарсадан яхшироқдир», дедилар

Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, демоқлигим мен учун қуёш нури етиб борган ҳамма нарсадан яхшироқдир», дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, демоқлигим мен учун қуёш нури етиб борган ҳамма нарсадан яхшироқдир», дедилар.

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолони қуйидаги улуғ сўзлар билан зикр қилмоқ дунё ва ундаги барча нарсадан яхшироқ эканини хабар бермоқдалар. Улар: «Субҳаналлоҳ»: Аллоҳ таолони нуқсонлардан поклаш. «Алҳамдулиллаҳ»: У Зотни улуғлаб, яхши кўриб, комил сифатлар билан сано айтиш. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. «Аллоҳу акбар»: Аллоҳ барча нарсадан улуғ ва буюкдир.

فوائد الحديث

Аллоҳ таолони зикр қилишга ундаш ва у зикр қуёш нури тушган барча нарсадан яхшироқ эканлигига далолат.

Зикрдаги ажр ва фазилатлар сабабли уни кўпайтиришга ундамоқ.

Дунё матоси оз ва шаҳватлари завол бўлувчидир.

التصنيفات

Мутлоқ зикрлар