Қай бирингиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Қўли билан кучи етмаса, тили билан қайтарсин! Тили билан ҳам қайтара олмаса, қалби билан нафратлансин!…

Қай бирингиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Қўли билан кучи етмаса, тили билан қайтарсин! Тили билан ҳам қайтара олмаса, қалби билан нафратлансин! Қалб билан нафратланиш эса, иймоннинг энг заиф ҳолидир

Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қай бирингиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Қўли билан кучи етмаса, тили билан қайтарсин! Тили билан ҳам қайтара олмаса, қалби билан нафратлансин! Қалб билан нафратланиш эса, иймоннинг энг заиф ҳолидир».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мункар, яъни Аллоҳ таоло ва Унинг элчиси таъқиқлаган ишларни қўлдан келгунча ўзгартиришга буюрмоқдалар. Демак, ким мункар ишни кўрса ва қўли билан монеълик қилишга имконияти бўлса, уни қайтариши, агар қўли билан монеълик қилишдан ожиз бўлса, мункар ишни қилаётган кишига ёмонликнинг зарарини баёнлаш ила яхшиликка йўллаб қўйиши лозим. Агар унга ҳам қодир бўлмаса, гуноҳни инкор қилиб, агар уни қайтаришга қодир бўлганида қайтаришини қалбига тугуш билан монеълик қилиши керак. Қалб билан ёмон кўриш эса, гуноҳни инкор қилишнинг энг заиф мақомидир.

فوائد الحديث

Ушбу ҳадис, мункарни ўзгартириш даражаларини баён қилишда асосдир.

Мункар ишни ўзгартириш мартабалари ҳар бир кишининг ўз қудрати ва имкониятига қараб бўлади.

Мункар ишни йўқ қилиш динимиздаги энг катта ишлардан бири бўлиб, у ҳеч кимнинг бўйнидан соқит бўлмайди. Ҳар бир инсон қўлдан келгунча мункар ишларга қарши чиқиши керак.

Яхшиликка чақириб ёмонликдан қайтариш иймон хусусиятларидандир . Иймон эса, баъзан зиёда ва баъзан ноқис бўлиб туради.

Мункардан қайтариш учун ўша ишнинг гуноҳ эканини билиши шарт.

Яна шартларидан: Агар у ёмон ишдан қайтарса, ундан-да каттароқ ёмон иш содир бўлмаслиги керак.

Мусулмон киши гуноҳдан қайтаришнинг одоб ва шартлари ўрганиши лозим.

Мункардан қайтариш, шаръий сиёсат, илм ва басиратга муҳтож.

Мункар ишни қалби билан ҳам инкор қилмаслик иймонининг заифлигига далолат қилади.

التصنيفات

Иймоннинг зиёда ва нуқсони, Амру маъруф наҳий мункарнинг ҳукми, Principles of Enjoining Good and Forbidding Evil