إعدادات العرض
Сизлардан қай бирингиз ўз аҳлига қайтиб келганида хонадонида бўғозлик даврининг ярми ўтиб қолган семиз ва баҳайбат туяларни кўришни ёқтиради?
Сизлардан қай бирингиз ўз аҳлига қайтиб келганида хонадонида бўғозлик даврининг ярми ўтиб қолган семиз ва баҳайбат туяларни кўришни ёқтиради?
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан қай бирингиз ўз аҳлига қайтиб келганида хонадонида бўғозлик даврининг ярми ўтиб қолган семиз ва баҳайбат туяларни кўришни ёқтиради?",- деб сўрадилар. Биз: Албатта, ҳаммамиз ёқтирамиз дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: " Сизлардан бирингизнинг намозида уч оят ўқиши, унга бўғозлик даврининг ярми ўтган семиз ва баҳайбат туялари бўлишидан кўра яхшироқдир»,- дедилар.
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Kurdî Moore Soomaali Wolof Français Oromoo Tagalog Українська Azərbaycan தமிழ் bm Deutsch ქართული Português mk Magyarالشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда уч оят ўқилиб олинган савоб одамнинг ўз хонадонида семиз ва ҳайбатли бўғоз туялари бўлишидан кўра яхшироқ эканини баён қилдилар.فوائد الحديث
Намозда Қуръон тиловат қилишликнинг фазилати.
Солиҳ амаллар, дунёнинг фоний матоҳларидан кўра яхшироқ ва абадийдир.
Бу фазилат учта оятни ўқишнинг ўзигагина чекланган эмас. Аксинча, қанча кўп оят ўқилса унинг савоби оятлар сонича бўлган семиз, баҳайбат бўғоз туялар сонидан кўра яхшироқдир.
التصنيفات
Қуръони Карим фазли