Биронта ҳам туянинг бўйнида қилода (тумор мақсадида бойланган бўйинбоғ) қўймасдан, кесиб ташлашни буюрдилар

Биронта ҳам туянинг бўйнида қилода (тумор мақсадида бойланган бўйинбоғ) қўймасдан, кесиб ташлашни буюрдилар

Абу Башир Ансорий разияллоҳу анҳудан: «У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафарларининг бирида У киши билан бирга бўлганларини ва У зот инсонлар тунаш жойларида эканлар бир кишини юбориб: «Биронта ҳам туянинг бўйнида қилода (тумор мақсадида бойланган бўйинбоғ) қўймасдан, кесиб ташлашни буюрдилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарларининг бирида эдилар. Инсонлар чодирларида дам оларди. Шунда инсонларни олдига бир шахсни юбориб туялар бўйнига илинган камон ипи, қўнғироқ ёки оёқ кийим бўлса кесиб ташлашни буюрдилар. Чунки улар кўз тегишидан қўрқиб илардилар, шунинг учун кесишга буюрдилар. Чунки бу илинган нарсалар инсонлардан ҳеч нарсани қайтармайди. Фоида ва зарар фақат ёлғиз Аллоҳ таолонинг қўлидадир.

فوائد الحديث

Манфаат олиб келиш ёки зарарни кетказиш учун бўйинбоғлар ва ипларни илиш ҳаром, чунки у ширк амалдир.

Ватардан бошқа бўйинбоғларни зийнат, ҳайвонни етаклаш ёки уни боғлаш учун ишлатилишида муаммо йўқ.

Қўлидан келгунча мункарни инкор қилиш вожибдир.

Қалбни Ёлғиз шериги йўқ Аллоҳга боғлаш вожибдир.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди