Фаришталар ит ва қўнғироқ бор жамоага ҳамроҳ бўлмайдилар», - дедилар

Фаришталар ит ва қўнғироқ бор жамоага ҳамроҳ бўлмайдилар», - дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фаришталар ит ва қўнғироқ бор жамоага ҳамроҳ бўлмайдилар», - дедилар.

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фаришталар сафарда ўзларига итни ёки ҳайвон ҳаракатланганда овоз чиқарадиган қўнғироқни ҳамроҳ қилиб олганларга ҳамроҳ бўлмасликларини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Итни сақлаш ёки ёнида олиб юришдан қайтариқ. Аммо ов ити ва қўриқчи ит бундан мустасно.

Ҳамроҳ бўлмайдиган фаришталар раҳмат фаришталаридир. Муҳофаза қилувчи фаришталар эса бандаларни сафарда ҳам, уйларида ҳам тарк қилмайдилар.

Қўнғироқдан қайтарилмоқда. Чунки у шайтоннинг сурнайларидан. Шу билан бирга бу нарсада насронийларга ўхшаш бор.

Мусулмон киши фаришталардан узоқлашишга сабаб бўладиган барча нарсадан узоқлашишга ҳарис бўлиши лозим.

التصنيفات

Фаришталар