Ё Расулуллоҳ, жиҳодни энг яхши амал деб биламиз. Жиҳод қилайликми?», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ.Лекин энг афзал жиҳод мабрур ҳаждир»,…

Ё Расулуллоҳ, жиҳодни энг яхши амал деб биламиз. Жиҳод қилайликми?», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ.Лекин энг афзал жиҳод мабрур ҳаждир», деб жавоб бердилар

Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳо: «Ё Расулуллоҳ, жиҳодни энг яхши амал деб биламиз. Жиҳод қилайликми?», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ.Лекин энг афзал жиҳод мабрур ҳаждир», деб жавоб бердилар.

[Саҳиҳ] [Имом Бухорий ривояти]

الشرح

Саҳобаи киромлар Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни ва Аллоҳнинг душманларига қарши урушишни энг яхши амал деб билганлар. Шунинг учун Оиша разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жиҳод қилишга изн сўрадилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар учун энг афзал жиҳод нималигини баён қилиб, уларни мабрур ҳажга, яъни Қуръон ва суннатга мос келадиган, гуноҳ ва риёдан пок бўлган ҳажга йўлладилар.

فوائد الحديث

Жиҳод эркаклар учун энг яхши амаллардан.

Аёллар учун эса ҳаж ибодати жиҳоддан афзал. Уларга нисбатан ҳаж энг яхши амаллардандир.

Бажарувчига қараб амалларнинг фазилати ҳам ўзгаради.

Ҳаж — нафсга қарши кураш бўлгани, унда мол-дунё сарфланиб, жисмоний кувват талаб этилгани учун ҳам «жиҳод» деб номланган. Зеро, ҳаж худди Аллоҳ йўлидаги жиҳод каби ҳам молиявий, ҳам жисмоний ибодатдир.

التصنيفات

Ҳаж ва умра фазли