إعدادات العرض
Сафларингизни тўғирланглар! Сафни тўғрилаш намозни мукаммаллигидандир», дедилар
Сафларингизни тўғирланглар! Сафни тўғрилаш намозни мукаммаллигидандир», дедилар
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сафларингизни тўғирланглар! Сафни тўғрилаш намозни мукаммаллигидандир», дедилар».
[Саҳиҳ] [Муттафақун алайҳ]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Tiếng Việt සිංහල ئۇيغۇرچە Hausa Português Kurdî Kiswahili دری অসমীয়া Svenska Yorùbá Кыргызча ગુજરાતી नेपाली Română മലയാളം Nederlands Soomaali پښتو తెలుగు Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore Lietuvių ქართული Українська Čeština Magyar Македонски Azərbaycan Wolof Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ አማርኛ ភាសាខ្មែរ Shqip தமிழ் မြန်မာالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозхонларни сафларини текис ва тўғри қилиб туришга буюрадилар: ҳеч ким бошқалардан олдинга чиқмасин ёки орқада қолмасин. Чунки сафларнинг тўғри ва текис бўлиши намознинг мукаммаллиги ва камолотига далолат қилади. Агар саф эгри-бугри бўлса, бу намоздаги нуқсон ва камчилик ҳисобланади.فوائد الحديث
Намозни комил қиладиган ва нуқсондан сақлайдиган барча нарсаларга эътибор бериш машруъ қилинган.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълим беришдаги ҳикматлари шундаки, У зот бирор ҳукмни баён қилсалар, албатта, унинг сабабини ҳам қўшиб айтар эдилар. Бундан кўзланган мақсад — шариат ҳукмидаги асл ҳикматни очиб бериш ва инсон қалбида ўша буйруқни ихлос билан бажаришга иштиёқ уйғотишдир.
