إعدادات العرض
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксирган вақтларида қўллари – ёки кийимлари – билан юзларини тўсар ва овозларини иложи борича пасайтирар эдилар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксирган вақтларида қўллари – ёки кийимлари – билан юзларини тўсар ва овозларини иложи борича пасайтирар эдилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксирган вақтларида қўллари – ёки кийимлари – билан юзларини тўсар ва овозларини иложи борича пасайтирар эдилар».
[Саҳиҳ] [Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти]
الترجمة
العربية Bosanski English Español فارسی Français Indonesia Русский Türkçe اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî Kiswahili Português සිංහල دری অসমীয়া Tiếng Việt Svenska Кыргызча Yorùbá ગુજરાતી नेपाली മലയാളം Română Nederlands Soomaali پښتو తెలుగు Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore ქართული Čeština Magyar Українська Македонски Lietuvių Azərbaycan Wolof বাংলা አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ ភាសាខ្មែរ Tagalog Shqip தமிழ் မြန်မာالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аксирган вақтларида: Биринчи: Оғизларидан ёки бурунларидан бирор нарса чиқиб ёнларидаги кишига озор бермасликлари учун қўллари ёки кийимлари билан оғизларини тўсар эдилар. Иккинчи: Овозларини пасайтирар ва уни баландлатмас эдилар.فوائد الحديث
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аксириш борасидаги йўл-йўриқларининг баёни ва бу борада У зотга эргашиш.
Аксирганда оғиз ва бурундан ёнида ўтирган кишига озор берадиган бирор нарса чиқмаслиги учун оғиз ва бурунни кийим, рўмолча ёки шу каби нарсалар билан тўсиш мустаҳабдир.
Аксирганда овозни пасайтириш лозим бўлган одоблардандир. Бу иш одобнинг мукаммаллиги ва ахлоқнинг гўзаллигидан далолат беради.
