إعدادات العرض
Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма!
Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма!
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма! Аллоҳ пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмни лаънатлади», дедилар».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە සිංහල ไทย دری Akan Azərbaycan Български Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy नेपाली or Română Kinyarwanda тоҷикӣ Moore Wolof Oromoo Soomaali bm Українська rn km Српски ქართული Македонскиالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўз қабрларини одамлар улуғлаб сиғинадиган ва унга қараб сажда қиладиган бут каби қилмаслигини сўрадилар. Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло пайғамбарлари қабрини масжид қилиб олган инсонларни Ўз раҳматидан маҳрум қилгани ва узоқлаштирганини хабар бердилар. Чунки қабрларни масжид қилиб олиш, қабрларга ибодат қилишга ва уни жоиз деган эътиқодга олиб барадиган йўлдир.فوائد الحديث
Пайғамбарлар ва солиҳларнинг қабрларига нисбатан шариат белгилаган ҳаддан ошиш, Аллоҳни қўйиб уларга ибодат қилишга олиб борур. Ширкка олиб борувчи йўллардан эса эҳтиёт бўлиш вожибдир.
Қабрдаги инсон Аллоҳга қанча яқин бўлса ҳам, қабр олдида ибодат қилиш ёки уни улуғлаб зиёрат қилиш жоиз эмас.
Қабрлар устига масжид қуриш ҳаром қилинган ишдир.
Масжид қабр устига қурилмаган бўлса ҳам, қабрлар олдида намоз ўқиш ҳаромдир. Магар жанозаси ўқилмаган маййитнинг жаноза намозини қабрлар олдида ўқиш жоиз.