Келажакда шундай амирлар бўладики, уларнинг (ишларини) маъруф ва мункар деб кўрасизлар. Шунда ким (мункарни) ёмон кўрса (гуноҳдан) тоза бўлади, ким (мункарни) инкор…

Келажакда шундай амирлар бўладики, уларнинг (ишларини) маъруф ва мункар деб кўрасизлар. Шунда ким (мункарни) ёмон кўрса (гуноҳдан) тоза бўлади, ким (мункарни) инкор қилса (азобдан) саломат бўлади, аммо ким рози бўлса ва эргашса (гуноҳкор бўлади)

Мўминларнинг онаси Умму Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Келажакда шундай амирлар бўладики, уларнинг (ишларини) маъруф ва мункар деб кўрасизлар. Шунда ким (мункарни) ёмон кўрса (гуноҳдан) тоза бўлади, ким (мункарни) инкор қилса (азобдан) саломат бўлади, аммо ким рози бўлса ва эргашса (гуноҳкор бўлади)». Саҳобалар: «Уларга қарши урушсак бўладими?» деб сўрашди. Шунда «Йўқ, модомики намозни қоим қилсалар», деб жавоб бердилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Ушбу ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг устимизга шундай амирлар келишини, уларнинг баъзи амаллари шариатга тўғри келгани учун маъруф (яхши) амал ва баъзисини шариатга хилоф бўлгани учун мункар санашимизни хабар бердилар. Ким мункарни қалби билан ёмон кўрса-ю лекин инкор қилишга қудрати етмаса, гуноҳ ва нифоқдан тоза бўлибди. Ким қўли ва тили билан инкор қилишга қодир бўлса ва инкор қилса, гуноҳдан ва унга (амалга) шерик бўлишдан саломат бўлибди. Аммо ким ишларига рози бўлса ва унга эргашса ҳалок бўлади. Сўнгра: «Бундай сифатларга эга бўлган амирларга қарши урушмайликми?», – деб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар. Шунда уларни бу ишдан қайтардилар ва: «Йўқ, токи сизларнинг орангизда намозни қоим қилар эканлар», – дедилар.

فوائد الحديث

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғайб ишлари ҳақида хабар беришлари ва ҳудди У киши хабар берганларидай бўлиши, У зотнинг нубувватларига далолат қилади.

Мункарга рози бўлиш ва унга шерик бўлиш мумкин эмас, балки уни инкор қилиш лозим.

Амирлар шариатга хилоф иш қилсалар, бу ишда уларга итоат қилиш жоиз эмас.

Мусулмонлар ишига волий бўлганларга қарши чиқиши мумкин эмас. Чунки бундай ишларнинг ортидан қон тўкилиши ва ҳотиржамлик кетиши каби фасодлар келиб чиқади. Гуноҳкор волийларнинг мункарини кўтара билиш ва уларнинг азийятларига сабр қилиш, уларга қарши чиқишдан келиб чиққан нарсадан кўра енгилроқдир.

Намознинг иши улуғ! Намоз куфр билан ислом ўртасини ажратиб туради.

التصنيفات

Халифа ва амирларга қарши чиқиш