إعدادات العرض
Дуо ибодатдир
Дуо ибодатдир
Нуъмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо ибодатдир», – дедилар ва Аллоҳнинг: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар» оятини қироат қилдилар» [Ғофир:60].
[Тўғри матн] [Абу Довуд, Тирмизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти]
الترجمة
العربية తెలుగు हिन्दी Kurdî English Kiswahili Français فارسی தமிழ் සිංහල မြန်မာ Русский ไทย Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski Hausa മലയാളം دری Fulfulde Magyar ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių or Română Kinyarwanda Српски Moore नेपाली Oromoo Wolof Български Українська Português Tagalog Azərbaycan ქართული Lingala тоҷикӣ Македонски bm 中文الشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда дуо ибодат эканини хабар бермоқдалар. Шунинг учун дуонинг барча тури холис Аллоҳ учун бўлиши керак. Дуо иккига бўлинади. — Сураш ва талаб қилиш дуоси: Дунё ва охиратига манфаатли нарсани ёки бирор хил зарарларни кетказишни сўрашдир. — Ибодат дуоси: У Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган, зоҳирий ва ботиний сўз ва амаллардир. Ибодат қалб, бадан ёки мол билан бўлади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг ушбу сўзини далил қилдилар. Аллоҳ таоло айтади: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар».فوائد الحديث
Дуо ибодатнинг аслидир. Аллоҳдан бошқага сарфлаш жоиз эмасдир.
Дуо ибодатнинг моҳиятини, Аллоҳни бой ва чексиз қудратини ҳамда банда у зотга муҳтож эканини ўз ичига олади.
Аллоҳнинг ибодатини ва унга дуо қилишни ташлаган инсонга қаттиқ ваъид бордир. Аллоҳга дуо қилишни тарк қилган инсонлар жаҳаннамга ҳақир ва хўрланган ҳолда киражаклар.
التصنيفات
Дуо фазли