Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳожат хутбасини ўргатдилар

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳожат хутбасини ўргатдилар

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳожат хутбасини ўргатдилар: «Аллоҳга ҳамд бўлсин! Ундан ёрдам сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз. Нафсимизнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, уни залолатга кетказувчи йўқдир. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқдир. «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ», деб шаҳодат берурман ва «Муҳаммад – Аллоҳнинг Расули», деб шаҳодат берурман». (Сўнгра уч оятни ўқир эдилар:) «Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Раббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари) дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир» [Нисо: 1] «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво қилинглар, фақат мусулмон бўлган ҳолингиздагина вафот қилинглар» [Оли Имрон: 102] «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилингиз ва тўғри гапни гапирингиз. Сизнинг амаларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир» [Аҳзоб: 70-71].

[Тўғри матн] [Абу Довуд, Тирмизий, Ибн Можа, Насоий ва Аҳмад ривояти]

الشرح

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга жума, никоҳ хутбаси ва шунга ўхшаш ўринларда айтиладиган ҳожат хутбасини ўргатганларини хабар бердилар. Бу хутба – Аллоҳ ҳамднинг барча турига ҳақли экани, фақатгина ёлғиз ундан ёрдам сўралиши, гуноҳларни сатр қиладиган ва уларни кечириб юборадиган Зот фақат У экани, нафс ва бошқа нарсаларнинг ёмонлигидан қутилиш учун фақат унга илтижо қилиниши каби улуғ маъноларни ўз ичига олгандир. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳидоят фақат Унинг қўлида эканини, У кимни ҳидоят қилса, адаштирувчи, кимни адаштирса, уни ҳидоят қилувчи йўқ эканини хабар бердилар. Сўнгра тавхид шаҳодатини яъни Аллохдан ўзга ҳақ маъбуд йўқлигини ҳамда рисолат шаҳодатини яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг бандаси ва пайғамбари эканини зикр қилдилар. Сўнгра бу хутбани қуйидаги уч оят билан тугатдилар. У оятлар ўз ичига Аллоҳ таолога тақво, Унинг юзини истаб буюрганларини бажариб қайтарганларидан қайтишни олган, ҳамда ким шу ишларни қилса, амаллари ва сўзлари ислоҳ бўлиши, гунохлари кечирилиши, дунёда бахтли ва Қиёмат кунида жаннатга эришиши ваъда қилинган.

فوائد الحديث

Никоҳ, жума ва бошқа хутбаларни шу хутба билан бошлаш мустаҳаб.

Хутба ҳамд, икки шаҳодат ва баъзи қуръон оятларини ўз ичига олган бўлиши керак.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалар мухтож бўлган дин илмларини ўргатишлари.

التصنيفات

Никоҳнинг шарт ва аҳкомлари