إعدادات العرض
Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, унинг идишлари осмонда, қоп-қоронғу ва булутсиз кечада чиққан юлдузу сайёралар сонидан ҳам кўпроқдир
Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, унинг идишлари осмонда, қоп-қоронғу ва булутсиз кечада чиққан юлдузу сайёралар сонидан ҳам кўпроқдир
Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: Ё Расулуллоҳ, Кавсар ҳовузининг идишлари қандай?, - деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай жавоб бердилар: "Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, унинг идишлари осмонда, қоп-қоронғу ва булутсиз кечада чиққан юлдузу сайёралар сонидан ҳам кўпроқдир. У жаннат идишларидан сув ичган одам асло чанқамас. Бу ҳовузга жаннатдан чиққан икки ирмоқ келиб сув қуяди. Ундан сув ичган одам асло чанқамас. Унинг эни бўйидек, Аммон билан Айла орасидаги масофага тенг. Ҳовузнинг суви сутдан оқ, асалдан шириндир".
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Kurdî Oromoo Wolof Soomaali Français Azərbaycan Tagalog Українська தமிழ் bm ქართული Deutsch Português Македонски Magyar فارسی Русский 中文الشرح
Қиёмат кунидаги Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам ҳовузларининг косаларининг сони, осмондаги юлдуз ва сайёралар сонидан кўра кўпроқ эканлиги ҳақида қасам ичдилар. Юлдузлар ҳилол чиқмаган, булутсиз, зулматли кечада аниқ кўринади. Чунки, ойдин кечада, ҳилол ёғдуси соясида, юлдузлар аниқ кўринмайди. Булут эса юлдузларнинг очиқ кўринишига монеъ бўлади. Жаннат идишларидан ичган одам, ҳеч қачон чанқамайди. Бу идишдан ичгунича бўлган чанқоқ, банданинг охирги чанқоғидир. Бу ҳовузнинг эни бўйига тенг бўлиб, унга жаннатдан икки нов сув қуйиб туради. Ҳовузнинг томонлари тенг бўлиб, узунлиги Шомнинг Балқосидаги Аммон билан, Шомнинг бошқа тарафидаги Айла шаҳригача бўлган масофадек катталикдадир. Кавсар ҳовузининг ранги сутдан оппоқ, таъми эса, асалдан ширинроқдир.فوائد الحديث
Ҳовузнинг борлиги ва ундаги неъматларнинг исботи.
Ҳовузнинг узунлиги ва энининг катталиги ҳамда косаларининг кўплиги.
التصنيفات
Охират кунига иймон келтириш