إعدادات العرض
Аллоҳ, махлуқотларнинг тақдирларини еру осмонни яратишдан эллик минг йил илгари ёзиб қўйгандир
Аллоҳ, махлуқотларнинг тақдирларини еру осмонни яратишдан эллик минг йил илгари ёзиб қўйгандир
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳ, махлуқотларнинг тақдирларини еру осмонни яратишдан эллик минг йил илгари ёзиб қўйгандир. Арши (ўша пайтда) сувнинг устида эди".
[Тўғри матн] [Муслим ривояти]
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Kurdî Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Oromoo Wolof Soomaali Tagalog Français Azərbaycan Українська bm தமிழ் Deutsch ქართული Português Македонски فارسی Magyar Русский 中文الشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло еру осмонларни яратишидан эллик минг йил аввал лавҳул-Маҳфузга халойиқларнинг ҳаётию ўлими ва ризқи ҳақида батафсил ёзиб қўйгани ва бу тақдирлар Аллоҳ ҳукм қилгандай жорий бўлиши ҳақида хабар бермоқдалар. Ҳар бир нарса Аллоҳнинг қазоси (ҳукми) ва тақдири билан амалга ошади. Банданинг ёнидан хато қилиб ўтиб кетган нарса (аслида) тегиши керак эмас эди! Қандай мусибатга учраган бўлса, у ундан адашиши (тегмасдан ўтиб кетиши) мумкин эмас эди!فوائد الحديث
Қазо ва тақдирга иймон келтиришнинг фарзлиги.
Тақдир (қадар) - Аллоҳ таолонинг барча нарсани билиши, ёзиши, хоҳлаши ва шу нарсаларни яратиши, демакдир.
"Халойиқнинг тақдирлари еру осмонлар яратилишидан илгари ёзиб қўйилганлигига" иймон келтириш, Аллоҳга таслим бўлиш ва унинг тақдиридан рози бўлиш самарасини беради.
Аллоҳнинг арши, еру осмонлар яратилишидан илгари сув юзасида бўлган.
التصنيفات
Қазо ва қадарнинг мартабалари