إعدادات العرض
Қуръонни баланд товушда ўқиган одам, ошкора садақа қилган одамга ўхшайди. Қуръонни паст товушда ўқиган одам, садақани пинҳона қилган одамга ўхшайди
Қуръонни баланд товушда ўқиган одам, ошкора садақа қилган одамга ўхшайди. Қуръонни паст товушда ўқиган одам, садақани пинҳона қилган одамга ўхшайди
Уқба ибн Омир Жуҳаний разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Қуръонни баланд товушда ўқиган одам, ошкора садақа қилган одамга ўхшайди. Қуръонни паст товушда ўқиган одам, садақани пинҳона қилган одамга ўхшайди».
[Тўғри матн] [Абу Довуд, Тирмизий ва Насоий ривояти]
الترجمة
ar en my sv cs gu yo nl ur es id ug bn tr bs si hi vi ha ml te sw ps as sq prs el bg ff kn ky lt ro rw sr tg ne ku wo mos so fr tl uk az ta de bm ka pt mk hu ru zh fa km mg omالشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни баланд ўқиган одам садақани ошкора берган одамга, Қуръонни паст товушда ўқиган одам эса, садақани пинҳон берган одамга ўхшашини баён қилдилар.فوائد الحديث
Садақани пинҳон қилган афзал бўлганидек, Қуръонни ҳам паст товушда тиловат қилиш афзалдир. Чунки паст товушдаги тиловатда ихлос, риёкорлик ва манмансирашдан узоқлик бордир. Агар таълим каби бирон бир эҳтиёж сезилса, Қуръонни баланд ўқишнинг ҳеч қандай зиёни йўқдир.