Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол

Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг набиралари ва райҳонлари - Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳумодан ривоят : «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мана бу сўзларни ёдлаб қолганман: «Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол».

[Саҳиҳ] [Термизий ва Насоий ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалол ёки ҳаромлиги аниқ бўлмаган, шак-шубҳали сўз ва амалларни тарк қилиб, ҳалол ва яхши экани аниқ бўлган ишларни қилишга буюрдилар.

فوائد الحديث

Мусулмон шубҳали нарсаларни тарк қилиб, ишларини аниқ нарсалар устига қуриши лозим. Дини бўйича басиратга эга бўлиши керак.

Шубҳали ишларни бажаришдан қайтариқ.

Ҳотиржам ва роҳатда яшамоқчи бўлсанг, шубҳали нарсани тарк қил ва уни улоқтир.

Аллоҳ таолонинг бандаларнинг нафси ва қалби ҳотиржам бўладиган нарсага буюриши ва ташвишу изтироб олиб келадиган нарсадан қайтаришида У Зотнинг катта марҳамати аён бўлади.

التصنيفات

Зиддият ва таржиҳ (қувватли далил танлаш)