У жин ёдлаб олган ҳақ сўз бўлиб, валийсининг қулоғига товуқ қаққиллагандай қаққиллайди ва унга юздан ошиқ ёлғон аралаштирадилар», – дедилар

У жин ёдлаб олган ҳақ сўз бўлиб, валийсининг қулоғига товуқ қаққиллагандай қаққиллайди ва унга юздан ошиқ ёлғон аралаштирадилар», – дедилар

Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Инсонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан коҳинлар ҳақида сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳеч нарса эмаслар», – дедилар. «Эй Расулуллоҳ, улар баъзида шундай нарсаларни айтадилар кейин ҳақ бўлиб чиқади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У жин ёдлаб олган ҳақ сўз бўлиб, валийсининг қулоғига товуқ қаққиллагандай қаққиллайди ва унга юздан ошиқ ёлғон аралаштирадилар», – дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам келажакдаги ғайбни хабар берадиганлар ҳақида сўралдилар. Шунда: «Эътибор берманглар, сўзларини олманглар, уларни иши сизларни қизиқтирмасин!», дедилар. Шунда (саҳобалар): «Уларнинг сўзлари баъзида воқеъга тўғри келади. Масалан: «Бирор ғайбий иш фалон ойда фалон кунда бўлади», десалар, улар айтгандай бўлади», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жинлар осмон хабарини ўғирликча эшитадилар. Коҳинлардан бўлган авлиёларининг олдига тушиб уларга хабар беришади. Сўнгра коҳин эшитган нарсасига юзта ёлғон қўшади», дедилар.

فوائد الحديث

Коҳинларни тасдиқлашдан қайтариқ. Уларнинг айтганлари баъзида тўғри бўлса ҳам ёлғон ва тўқима сўздир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилишлари билан, осмон ваҳий ёки бошқа нарсаларни эшитувчилардан сақланди. Ўғирликча эшитиб ва юлдуз ўқидан омонда қолганлар билан бўлиши мумкин.

Жинлар инсонлардан ўзларига дўстлар тутиб оладилар.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди, Жоҳилиятга оид масалалар