Ким Аллоҳнинг каломи олий бўлиши учун жанг қилса, ўша Аллоҳнинг йўлида бўлади», – дедилар

Ким Аллоҳнинг каломи олий бўлиши учун жанг қилса, ўша Аллоҳнинг йўлида бўлади», – дедилар

Абу Мусо Ашьарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир одам ҳамият учун, яна бири шижоат учун, яна бири риё учун жанг қилади. Қайси бири Аллоҳнинг йўлида бўлади?» деб сўралдилао. У зот: «Ким Аллоҳнинг каломи олий бўлиши учун жанг қилса, ўша Аллоҳнинг йўлида бўлади», – дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанг қилувчиларнинг мақсадлари ҳақида сўралдилар; шижоат учун, ҳамият учун, одамлар орасида маконатини билиш ёки бошқа мақсадлар учун жанг қилса, қайси бири Аллоҳ йўлида? Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ йўлидаги жангчи: Ким Аллоҳнинг каломи олий бўлиши учун жанг қилса, ўша Аллоҳнинг йўлида бўлишини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Амалнинг салоҳияти ва фасодидаги асл ният ва ихлосдир.

Агар мақсад Аллоҳнинг каломини олий қилиш бўлса, лекин шу билан бирга ғанима олиш ҳам бўлса муаммо йўқ. Бу ниятнинг аслига зарар бермайди.

Ватан ва (Исломда) муқаддас бўлган нарсалардан душманни даф этиш Аллоҳ йўлидаги жиҳоддандир.

Мужоҳид ҳақидаги фазилатлар Аллоҳнинг каломини олий қилиш учун жанг қилганларга тегишли.

التصنيفات

Жиҳод одоблари