Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар

Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мунофиқларга энг оғир намоз Хуфтон ва Бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин боғламларини кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларнинг олдига бориб, уйларига ўт қўйиб юбормоқчи бўлдим», дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мунофиқлар ва уларнинг намоздан ялқовланишлари, хоссатан бомдод ва ҳуфтон намозларидан ялқовланишлари ҳақида хабар бердилар. Агар мусулмонлар жамоати билан намоз ўқишнинг фазилатини билганларида эди, ёш бола қўли ва тиззаси билан эмаклагандай эмаклаб келган бўлар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга буюрсалару қомат айтилса, у зотнинг ўрниларига бошқа киши имомлик қилса-ю сўнгра намозга келмайдиган кишиларнинг уйларига бир тўда одамлар билан ўтин олиб бориб уйларини ёқиб ташлашларини ният қилдилар. Чунки улар жуда қаттиқ гунох қилишган эди, лекин у зот бундай қилмадилар, чунки у уйларда гуноҳсиз аёллар, болалар ва узрли инсонлар бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга буюрсалару қомат айтилса, у зотнинг ўрниларига бошқа киши имомлик қилса-ю сўнгра намозга келмайдиган кишиларнинг уйларига бир тўда одамлар билан ўтин олиб бориб уйларини ёндириб ташлашни ният қилдилар. Чунки улар жуда қаттиқ гуноҳ қилишган эди, лекин У зот бундай қилмадилар, чунки у уйларда гуноҳсиз аёллар, болалар ва узрли инсонлар бор эди.

فوائد الحديث

Масжиддаги жамоатдан орқада қолишнинг хатари.

Мунофиқлар ибодатларидан риё ва сумъадан бошқа нарсани хоҳламайдилар. Шунинг учун ҳам намозга фақат одамлар кўргандагина келадилар.

Бомдод ва ҳуфтон намозларини жамоат билан ўқиш савобининг улуғлиги. Бу икки намоз унга эмаклаб бўлса ҳам келишга лойиқ.

Бомдод ва ҳуфтон намозига маҳкам бўлиш нифоқдан саломат қилади, шунингдек у иикаласидан ортда қолиш ва бормаслик мунофиқларнинг сифатларидан.

التصنيفات

Нифоқ, Намоз фазли