Мен сизлар учун энг қўрқадиган нарса бу кичик ширкдир», дедилар. Шунда саҳобалар «Ё Расулуллоҳ, кичик ширк нима?» деб сўрашди. «У риёдир

Мен сизлар учун энг қўрқадиган нарса бу кичик ширкдир», дедилар. Шунда саҳобалар «Ё Расулуллоҳ, кичик ширк нима?» деб сўрашди. «У риёдир

Маҳмуд ибн Лабид разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен сизлар учун энг қўрқадиган нарса бу кичик ширкдир», дедилар. Шунда саҳобалар «Ё Расулуллоҳ, кичик ширк нима?» деб сўрашди. «У риёдир. Аллоҳ таоло қиёмат куни бандаларни қилган амалларига яраша ҳисоб-китоб қилганда: «Улар учун риё қилган кимсаларингиз олдига боринглар, қаранглар-чи, уларнинг ҳузурида бирор мукофот топармикансизлар» деб айтади», – деб жавоб бердилар»

[Ҳасан] [Аҳмад ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда умматлари учун энг қўрққан нарсалари кичик ширк риё эканини хабар бермоқдалар. Риё - одамлар кўришлиги учун амал қилиш. Сўнгра риёкорларнинг Қиёматда олажак жазолари ҳақида шундай дедилар: «Ким учун амал қилган бўлсанглар шунга боринглар, улар учун қилган ишларингиз учун сизга ажру савоб бера олармиканлар?!».

فوائد الحديث

Мусулмон кишининг қилган амалида Аллоҳга ихлос қилиши вожиблиги ва риёдан эҳтиёт бўлиш.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига бўлган шафқатлари ҳамда уларнинг ҳидоятларига бўлган интилиш ва насиҳатлари.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам солиҳларнинг пешволари бўлмиш саҳобаларга мурожаат қилаётиб улар учун риё иллатидан қўрққан бўлсалар, улардан кейингилар учун риёдан қўрқиш авлороқдир.

التصنيفات

Ширк, Меҳрлари