Эй Одамлар, динда ғулувга кетишдан сақланинглар! Сизлардан олдингиларни динда ғулувга кетиш ҳалок қилди», дедилар

Эй Одамлар, динда ғулувга кетишдан сақланинглар! Сизлардан олдингиларни динда ғулувга кетиш ҳалок қилди», дедилар

Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ақаба куни эрталаб туя устида ўтириб: «Тош териб келинг», – дедилар. Еттита тош териб келдим. Нўхатдан каттароқ тошлар эди. Кафтларига олиб пуфлаб: «Шу кабиларни ирғитинглар», – дедилар. Сўнгра: «Эй Одамлар, динда ғулувга кетишдан сақланинглар! Сизлардан олдингиларни динда ғулувга кетиш ҳалок қилди», дедилар.

[Тўғри матн] [Ибн Можа, Насоий ва Аҳмад ривояти]

الشرح

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Ҳажжатул вадонинг Наҳр куни (Қурбон ҳайити куни) эрталаб жамратул ақабада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлганларини хабар бермоқдалар. У кишини ирғитиш учун тош териб келишга буюрдилар. Ибн Аббос еттита тош териб келдилар. Уларнинг биттаси нўхат ёки ўрмон ёнғоғи ҳажми каби эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларига қўйиб тебратиб: «Ҳажми шу кабиларни ирғитинглар», – дедилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дин ишларида ғулувга кетиш ва чекдан ошишдан қайтардилар. Олдинги умматларни динда чекдан ошиш ва ғулувга кетиш ҳалок қилди.

فوائد الحديث

Динда ғулувга кетишдан сақланиш, унинг ёмон оқибатлари ва ҳалокатга сабаб бўлиши.

Биздан олдинги умматлардан ибрат олиб, хатоларидан четланиш лозим.

Суннатга эргашишга ундамоқ.

التصنيفات

Жоҳилиятга оид масалалар