Одамлар ичида Қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қалбидан ихлос билан айтган кишидир», дедилар

Одамлар ичида Қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қалбидан ихлос билан айтган кишидир», дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида Қиёмат кунида шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким бўлади?» дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман. Одамлар ичида Қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қалбидан ихлос билан айтган кишидир», дедилар».

[Тўғри матн] [Бухорий ривояти]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда инсонлар ичида Қиёмат кунида у зотнинг шафоати ила энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни, яъни Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, деб қалбидан ихлос билан айтган ҳамда ширкдан ва риёдан саломат бўлган киши эканини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Охиратда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламга шафоат қилиш ҳуқуқи берилиши ва бу шафоат фақатгина муваҳҳидларга¹ бўлишини тасдиқлаш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари – у зотнинг ўртага тушиб, муваҳҳидлардан (ширк ёки куфр амал устида вафот этмаган мусулмонлардан) жаҳаннам киришга лойиқ бўлганларини жаҳаннамга киргизмаслиги ёки жаҳаннамга кирганларини ундан чиқаришини Аллоҳ таолодан сўрашлари.

Ихлос билан айтилган тавҳид калимасининг фазилати ва улуғ асари.

Тавҳид калимасини амалга ошириш унинг маъносини билиш ва шунга мувофиқ ҳолда амал қилиш билан бўлади.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг фазилати ва илмга бўлган интилиши, ҳарислиги.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди