Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб (ширк келтириб) ўлса, жаҳаннамга киради

Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб (ширк келтириб) ўлса, жаҳаннамга киради

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир сўз айтдилар. Мен ҳам бошқачароқ сўз айтаман. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб (ширк келтириб) ўлса, жаҳаннамга киради», дедилар. Мен (Абдуллоҳ ибн Масъуд) айтаман-ки: «Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмай (ширк келтирмай) ўлса, жаннатга киради».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким Аллоҳга қилиниши керак бўлган дуо, паноҳ сўраш каби нарсаларни бошқа бирортага сарфлаб вафот этса, дўзах аҳлидан бўлишини хабар бердилар. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ким Аллоҳга ширк келтирмай ўлса, борар жойи жаннат эканини қўшиб қўйдилар.

فوائد الحديث

Дуо ибодатдир ва у Аллоҳдан бошқасига сарфланмайди.

Тавҳиднинг фазли. Ким тавҳиднинг устида вафот этса, гарчи гуноҳлари учун азобланса ҳам охир-оқибат жаннатга киради.

Ширкнинг хатари. Ким ширкнинг устида вафот этса дўзахга киради.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди