Ё Расулуллоҳ, биз Сизга бир марта байъат қилган эдик, ҳозир нимага байъат қилайлик?», деб сўрадик. Шунда айтдилар: «Сизлар менга Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, Унга…

Ё Расулуллоҳ, биз Сизга бир марта байъат қилган эдик, ҳозир нимага байъат қилайлик?», деб сўрадик. Шунда айтдилар: «Сизлар менга Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликка, беш вақт намозни қоим қилишга ҳамда сўзларимга қулоқ тутиб, итоат этишга байът - қасамёд қилинглар!» Сўнгра овозларини пастлатиб кўшиб қўйдилар: «Одамлардан бирор нарса сўраманглар!

Абу Муслим Ховланий айтадилар: Менга суюкли ва ишончли бўлган Авф ибн Молик Ашжоъий разияллоҳу анҳу айтиб бердилар: Биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида етти ёки саккиз ёки тўққиз киши ўтирган эдик, У зот: «Аллоҳнинг Элчисига байъат - қасамёд қилмайсизларми?», – дедилар. Биз яқинда байъат қилган эдик, шу боисдан: «Ё Расулуллоҳ, биз Сизга байъат қилдик-ку», дедик. Лекин У зот айтган сўзларини яна икки бор такрорлаганларидан кейин қўлларимизни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларига қўйиб У зотга яна қайтадан байъат қилдик ва: «Ё Расулуллоҳ, биз Сизга бир марта байъат қилган эдик, ҳозир нимага байъат қилайлик?», деб сўрадик. Шунда айтдилар: «Сизлар менга Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликка, беш вақт намозни қоим қилишга ҳамда сўзларимга қулоқ тутиб, итоат этишга байът - қасамёд қилинглар!» Сўнгра овозларини пастлатиб кўшиб қўйдилар: «Одамлардан бирор нарса сўраманглар!» Ровий айтади: «Шундан кейин ўша байъат қилган кишилардан айримлари агар туя устида турган вақтида қамчиси тушиб кетадиган бўлса ҳам уни олиб беришни бировдан сўрамас эди».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча саҳобалар билан ўтирганларида улардан уч бора қуйидаги ишларни бажаришга байъат, аҳду паймон олдилар: Биринчи: Буйруқларини бажариб, қайтарганларидан қайтиб, ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва У Зотга ширк келтирмаслик. Иккинчи: Бир кеча ва кундузда ўқилиши фарз қилинган беш маҳал фарз намозни қоим қилиш. Учинчи: Мусулмонлар бошлиқларига яхшиликда қулоқ солиб итоат қилиш. Тўртинчи: Барча ҳожатларини инсонлардан эмас, аксинча, Аллоҳ таолодан сўраш. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам паст овозда айтдилар. Саҳобалар байъатларига вафодор қолиб унга амал қилдилар, ҳаттоки, ҳадисни ривоят қилган киши айтганидек: «Ўша саҳобалардан бирининг қамчиси тушиб кетса, уни олиб беришларини сўрамас, балки ўзи тушиб олар эди».

فوائد الحديث

Инсонлардан сўрамасликка ва сўраш деб аталган барча нарсадан бош тортишга, ҳаттоки арзимас нарсаларда ҳам одамлардан беҳожат бўлишга ундалмоқда.

Дунё ишларига тегишли нарсаларни сўрашдан қайтарилган. Илм ва дин ишлари хақида сўраш жоиз.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди