Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол. Содиқлик ҳотиржамликдир, ёлғон эса хавсирашликдир

Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол. Содиқлик ҳотиржамликдир, ёлғон эса хавсирашликдир

Абул Ҳавроъ Саъдий айтадилар: «Ҳасан ибн Али разияллоҳу анҳумога: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нимани ёдлаб олгансиз», – дедим». «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мана бу сўзларни ёдлаб қолганман: «Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол. Содиқлик ҳотиржамликдир, ёлғон эса хавсирашликдир.

[Тўғри матн]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалол ёки ҳаромлиги аниқ бўлмаган шубҳали сўз ва амалларни тарк қилиб ҳалоллигида шубҳа бўлмаган амалларни бажаришга буюрдилар. Шунда қалб хавсираш ва изтиробдан ҳоли ҳотиржам ва сокин бўлади.

فوائد الحديث

Мусулмон шубҳали ишларни тарк қилиб аниқ нарсалар устига қуриши лозим. Дини бўйича басиратга эга бўлиши керак.

Шубҳали ишларни бажаришдан қайтарилмоқда.

Ҳотиржам ва роҳатда яшамоқчи бўлсанг шубҳали нарсани тарк қил ва уни уловтир.

Аллоҳ бандаларнинг нафси ва қалби ҳотиржам бўладиган нарсага буюриши ва ташвишу изтироб олиб келадиган нарсадан қайтаришида У Зотнинг катта марҳамати аён бўлади.

التصنيفات

Зиддият ва таржиҳ (қувватли далил танлаш)