إعدادات العرض
Албатта, дам солиш (афсун ўқиш), тумор тақиш ва иссиқ-совуқ қилиш ширкдир» – дедилар
Албатта, дам солиш (афсун ўқиш), тумор тақиш ва иссиқ-совуқ қилиш ширкдир» – дедилар
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, дам солиш (афсун ўқиш), тумор тақиш ва иссиқ-совуқ қилиш ширкдир» – дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Bahasa Indonesia Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Français Kurdî Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் සිංහල မြန်မာ Русский Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە Hausa ไทย دری Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių or Română Kinyarwanda Српски Moore नेपाली Malagasy тоҷикӣ Oromoo Wolof Soomaali Български Українська Azərbaycan ქართული bm Македонскиالشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширк ҳисобланадиган баъзи амалларни баён қилдилар. Улардан: Биринчиси: Афсун ўқиш – Шифо талабида жоҳилият аҳли ўқийдиган ва ширкий нарсаларни ўз ичига олган сўзлар. Иккинчиси: Мунчоқ ва шу каби туморлар – болалар, ҳайвонлар ва бошқа нарсаларга кўз тегмаслиги учун илиб қўйиладиган тақинчоқлар. Учинчиси: Иссиқ совуқ қилиш – Эру ҳотинни бир-бирига яхши кўрсатиш учун ясаладиган нарса. Йўқорида зикр қилинганларнинг барчаси ширкдир. Чунки булар шариятимиз томонидан кўрсатилган ёки тажриба орқали ўрганилган ҳиссий сабаблар эмас. Энди шаръий ва хиссий сабаблар нима десак? Шаръий сабаблар – Қуръон ўқиш каби амаллардир. Ҳиссий сабаблар – Дори-дармонга ўхшаш тажриба билан собит бўлган нарсалардир. Бу нарсаларни фақатгина сабаб, аслида наф ва зарар бериш Аллоҳнинг қўлида деган эътиқодда қилишлик жоиздир.فوائد الحديث
Ақида ва тавҳидни бузадиган нарсалардан сақланишлик.
Ширкий дам солиш, тумор ва иссиқ-совуқ қилиш ҳаромдир.
Инсон йўқоридаги уч нарсани сабаб деган эътиқодда қилиши кичик ширкдир. Чунки у сабаб бўлмаган нарсани сабаб деб эътиқод қилиб олди. Лекин агар шу нарсаларнинг ўзи манфаат ёки зарар беради деб эътиқод қилса катта ширк бўлади.
Ширкий ва ҳаром бўлган ишларни қилишдан огоҳлантириш.
Дам солишнинг шариат кўрсатган туридан бошқа барчаси ҳаромдир.
Инсон қалбини ёлғиз Аллоҳга боғлаши лозимдир. Манфаат ва зарар фақат У Зотдандир. Яхшиликни фақатгина Аллоҳ олиб келади. Ёмонликни фақатгина Аллоҳ даф қилади.
Дам солишнинг жоиз турининг уч шарти бор.
1- Бу фақатгина сабаб, Аллоҳнинг изни ила манфаат беради деб эътиқод қилиш.
2- Қуръон, Аллоҳнинг исм-сифатлари, Набавий ва шаръий дуолар билан бўлишлиги.
3- Тушиниладиган тарзда бўлиши лозим ва сирли ахмоқона сўзлардан ташкил топмаслиги.
التصنيفات
Шаръий руқия