إعدادات العرض
Гумондан ҳазар қилинг! Гумон энг ёлғон сўздир
Гумондан ҳазар қилинг! Гумон энг ёлғон сўздир
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Гумондан ҳазар қилинг! Гумон энг ёлғон сўздир. Гап пойламанглар, гап ташиманглар ва бир-бирингизга ҳасад қилманглар, юз ўгирманглар ва нафратланманглар, Аллоҳ таолонинг ўзаро ака-ука бандалари бўлинглар!», дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá ئۇيغۇرچە සිංහල دری Кыргызча or Kinyarwanda नेपाली Română Lietuvių Nederlands Soomaali Српски Українська ಕನ್ನಡ Wolof Moore ქართული Azərbaycan Magyar Македонски አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар ўртасини бўлишга ва душман қилишга олиб борадиган баъзи амаллардан қайтариб, огоҳлантирмоқдалар. Улардан: 1. Гумон - ҳаёлга келган далилга асосланмаган туҳмат. Унинг энг ёлғон сўз эканини баёнладилар. 2. Гап пойлаш - инсонларнинг авратини кўз ёки қулоқ билан излаш. 3. Жосуслик - яширин ишларни излаш. Кўпинча ёмонликни излашга ишлатилади. 4. Ҳасад - бошқаларнинг бир неъматга эришишларини ёмон кўриш. 5. Юз ўгириш - бир-биридан юз ўгириш, салом ҳам бермаслик ва зиёрат ҳам қилмаслик. 6. Нафратланиш - бошқаларга азият бериш билан бирга уларни ёмон кўриш, ўзидан қочириш, қовоғини солиш ва хуник тарзда учрашиш. Сўнгра мусулмонларни бир-бирлари билан аҳволларини ўнглайдиган буюк бир сўзни айтдилар: «Аллоҳ таолонинг ўзаро ака-ука бандалари бўлинглар!» Биродарчилик одамларни бир-бирига боғлайдиган алоқа бўлиб, бир-бирига муҳаббат ва улфатликни зиёда қилади.فوائد الحديث
Ёмонлик аломатлари зоҳир бўлган инсонга қарши ёмон гумонда бўлиш зарар қилмайди. Мўмин киши зийрак, фаросатли ва ёмонлик ва фисқ аҳлига алданиб қолмаслиги лозим.
Бу ерда ҳаёлига ўрнашиб оладиган туҳмат мақсад қилинмоқда. Ҳаёлга келиб кетадиган ва ўрнашмайдиган ҳаёллар ҳақида инсон сўралмайди.
Жосуслик, ҳасад ва шу каби мусулмон халқни бир-биридан қочирадиган сабабабларни қилиш ҳаром.
Муслмон мусулмонга акаси каби муомила қилиб уни яхши кўриши ва унга холис бўлиши лозим.
التصنيفات
Ёқимсиз ахлоқлар