Ҳар бир маъруф садақадир», – дедилар

Ҳар бир маъруф садақадир», – дедилар

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир маъруф садақадир», – дедилар.

[Саҳиҳ] [Бу ҳадисни Бухорий Жобир разияллоҳу анҳудан, Муслим эса Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилган]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳар бир эҳсон ва бошқаларга фойдаси тегадиган сўз ва амалда ажр ва савоб борлигини хабар бермоқдалар.

فوائد الحديث

Садақа фақат молга чекланиб қолмаган. Балки, барча яхши сўз, амал ва бошқаларга фойдаси тегадиган амаллар ҳам садақадир.

Бу ҳадисда яхши ишларга ва бошқаларга фойда беришга тарғиб бор.

Оз бўлса ҳам, яхшиликнинг бирортасини ҳақир санамаслик.

التصنيفات

Солих амаллар фазли