إعدادات العرض
Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин, ёки (бунинг иложи бўлмаса) жим турсин
Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин, ёки (бунинг иложи бўлмаса) жим турсин
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин, ёки (бунинг иложи бўлмаса) жим турсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурмат қилсин (унга озор бермасин). Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонининг ҳурматини жойига қўйсин», – дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands සිංහල தமிழ் ไทย دری Fulfulde Magyar ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių or Română Kinyarwanda Српски Moore नेपाली Oromoo Wolof Soomaali Български Українська Azərbaycan ქართული тоҷикӣ bm Македонски Malagasyالشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳга ва қайтиб тириладиган, амалининг мукофот ёки жазоси оладиган охират кунига иймон келтирган кишининг иймони қуйидаги ишларни бажаришга ундашини хабар бердилар: Биринчиси: Яхши сўз: Тасбиҳ, таҳлил, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва инсонлар орасини ислоҳ қилиш кабилар. Агар ундай қилолмаса жим турсин ва тилини тийсин. Иккинчиси: Қўшнига яхшилик қилиш ва озор бермаслик. Учинчиси: Яхши сўз ва яхши таом тақдим қилиш билан зиёратга келган меҳмонни икром қилмоқ.فوائد الحديث
Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириш, ҳар бир яхшиликнинг асли бўлиб, савоб ишларни қилишга ундайди.
Тил офатларидан огоҳлантириш.
Ислом дини саҳийлик ва дўстлик динидир.
Бу ҳислатлар иймон шоҳлари ва чиройлик одобларидандир.
Кўп гап макруҳ ёки ҳаром нарсага элтишлиги мумкин. Фақат яхши нарсаларни гапириб бошқа вақтда сукут қилган инсонгина бундан омонда қолади.
التصنيفات
Мақталаган ахлоқлар