إعدادات العرض
Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликлари, бандаларининг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса, Аллоҳга бирон…
Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликлари, бандаларининг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган кимсани азобламаслигидир
Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Уфайр номли эшак устида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мингашиб олган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳой Муоз, Аллоҳнинг бандалари устидаги, бандаларнинг эса Аллоҳ устидаги ҳаққи нима эканини биласанми?», – деб сўраб қолдилар. Мен: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир», – деб жавоб бердим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликлари, бандаларининг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган кимсани азобламаслигидир», – дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, одамларга бу башоратнинг хабарини берайми?» –деб сўрасам: «Бу хабарни айтма! Агар айтсанг, улар шунгагина суяниб қоладилар!» – деб жавоб бердилар.
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Kurdî Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Oromoo Wolof Soomaali Tagalog Français Azərbaycan Українська Português bm தமிழ் ქართული Deutsch mk فارسی Magyar ln Русскийالشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг бандалар устидаги ва бандаларнинг Аллоҳ таоло устидаги ҳақлари тўғрисида хабар бердилар. Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи Унинг ўзигагина ибодат қилишлари, Унга бирон нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмаган муваҳҳид бандаларини азобламаслиги. Сўнгра Муоз разияллоҳу анҳу: «Ё Расулуллоҳ, ушбу лутф билан хурсанд бўлишлари ва муждаланишлари учун, одамларга хабар берайинми?» – дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар шу нарсагагина суяниб қолишларидан қўрқиб, бу ҳушхабарни овоза қилишдан қайтардилар.فوائد الحديث
Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилиб Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик У Зотнинг бандалари устидаги ҳаққи.
Аллоҳгагина ибодат қилиб Унга ҳеч нарсани шерик қилмаган бандалрининг Аллоҳ ҳузуридаги ҳаққи эса, уларни азобламасдан жаннатга киргизишидир. Бу нарсани Аллоҳ Ўз фазли ва марҳамати билан Ўзига вожиб қилди
Ушбу ҳадисда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмаган муваҳҳидлар учун катта башорат бор: уларнинг борар жойи жаннат.
Бу ҳадисни Муоз разияллоҳу анҳу билимни яшириш гуноҳига тушиб қолмаслик учун ўлимларидан бир оз аввал ривоят қилганлар.
Амал қилишга тарғиб бўлмаган ва шариат ҳудудлари баён қилинмаган баъзи ҳадисларни маъносини тушунмайдиган баъзи инсонлар орасида тарқатишдан огоҳлантириш.
Осий муваҳҳидларнинг оқибати Аллоҳ таолога ҳаволадир: хоҳласа, уларни азоблайди, хоҳласа кечириб юборади. Гарчи муваҳҳидларни азобласа ҳам, охири жаннатга киритади.