إعدادات العرض
Ҳовузим(нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан ширинроқ
Ҳовузим(нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан ширинроқ
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳовузим(нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан ширинроқ, косалари самонинг юлдузлари каби кўпдир. Ундан ичган одам ҳеч қачон чанқамайди", - дедилар.
[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Kurdî Oromoo Wolof Soomaali Français Azərbaycan Tagalog Українська bm தமிழ் Deutsch ქართული Português Македонски Magyar فارسی Русский 中文الشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат кунида ҳовузлари бўлиши ҳақида ва унинг узунлиги ҳам, кенглиги ҳам бир ойлик йўл масофасида эканлиги ҳақида хабар бердилар. Унинг суви сутдан кўра оппоқроқдир. Унинг хушбўй ҳиди мушку анбар ҳидидан кўра хушбўйроқдир. Ҳовузнинг косаларининг сони, само юлдузлари каби кўпдир. Ушбу косалар ила ким ҳовуздан ичса, ҳеч қачон чанқамайди.فوائد الحديث
Пайғамбаримиз Муҳамммад солалллоҳу алайҳи ва салламнинг сув тўпланган ҳовузларига умматларидан мўминларигина ича оладилар.
Бу ҳовуздан сув ичган одам, ҳеч қачон чанқамаслик неъматига эришади.
التصنيفات
Охират кунига иймон келтириш