إعدادات العرض
Сизларнинг оловингиз, жаҳаннам оловининг етмишдан бир бўлагидир
Сизларнинг оловингиз, жаҳаннам оловининг етмишдан бир бўлагидир
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Сизларнинг оловингиз, жаҳаннам оловининг етмишдан бир бўлагидир", - дедилар. "Ё Расулуллоҳ, шунча (бизнинг оловимизчалик иссиқ бўлса ҳам) етарли бўлар эди", -дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "(Жаҳаннам олови дунё оловидан) олтмиш тўққиз баравар кучли қилинди. У оловларнинг ҳар бири шу дунёнинг оловича куйдирувчидир", - дедилар.
[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore or Kurdî Oromoo Soomaali Français Wolof Azərbaycan Tagalog Українська தமிழ் bm Deutsch ქართული Português mk Magyar ln فارسی Русскийالشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дунёнинг олови жаҳаннам оловининг етмишдан бир парчаси эканини хабар бердилар. Охират оловининг ҳарорати бу дунё оловининг ҳароратидан олтмиш тўққиз баравар кучлидир. Уларнинг ҳар бири шу дунё оловининг ҳарорати каби кучлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Дунё олови бўлса ҳам жаҳаннамдаги одамларни куйдиришга етарли эди", - дейилди. Бунга жавобан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Жаҳаннам олови дунё оловидан олтмиш тўққиз баравар иссиқроқдир. Уларнинг ҳар бирининг ҳарорати дунё олови каби иссиқдир", - дедилар.فوائد الحديث
Дўзахга олиб борадиган амаллардан одамларни узоқлаштириш учун, жаҳаннамдан огоҳлантиришлик.
Жаҳҳаннам олови ва азобининг муаззамлиги ва ҳароратининг баландлиги.