إعدادات العرض
Барча нарса, ҳатто, ожизлик ва эпчиллик ёки эпчиллик ва ожизлик ҳам, тақдирдандир
Барча нарса, ҳатто, ожизлик ва эпчиллик ёки эпчиллик ва ожизлик ҳам, тақдирдандир
Товус раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва салламнинг кўплаб асҳобларининг: «Ҳар бир нарса тақдир билан бўлади», - деганларини эшитганман. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу шундай деганларини эшитганман: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Барча нарса, ҳатто, ожизлик ва эпчиллик ёки эпчиллик ва ожизлик ҳам, тақдирдандир».
[Тўғри матн] [Муслим ривояти]
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Kurdî Oromoo Soomaali Français Wolof Azərbaycan Tagalog Українська தமிழ் bm Deutsch ქართული Português Македонски Magyar فارسی Русский 中文الشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча нарса тақдир билан бўлишини очиқладилар. Ҳатто ожизлик, яъни, бу дунё ва охират учун қилиниши керак бўлган ишларни қилмаслик ёки ўз вақтидан кечиктиришлик ҳам тақдирдандир. Шу вақтнинг ўзида эпчиллик ҳам, яъни, дунё ва охират учун қилинадиган ишларини қилишдаги усталик ва фаоллик. Аллоҳ таоло ожизлик, фаоллик ва барча нарсаларни тақдирга ёзиб қўйган. Коинотда нимаики бўлса, Аллоҳ таолонинг аввалдаги илми ва ҳохиши ила бўлади.فوائد الحديث
Саҳоба рзияллоҳу анҳумларнинг тақдир ҳақидаги эътиқодларининг баёни.
Барча нарса, ҳатто, ожизлик ва фаоллик ҳам, Аллоҳнинг тақдири билан амалга ошади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини нақл қилишда, Саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг жиддийликлари ва ҳушёрликлари.
Тақдирнинг яхшию ёмонига иймон келтириш.